Таълимда инновацион кластер методининг қўлланиш имкониятлари
(Фан арбоби, профессор Г.И.Мухамедовнинг 2019 йил 15 февралда “Халқ сўзи” газетасининг онлайн саҳифасида чоп этилган “Педагогик таълим инновацион кластери: эҳтиёж, зарурат, натижа” номли мақоласига муносабат)
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогик институти педагогик жамоасининг фаолият юритиб келаётганлигига кўп вақт ўтгани йўқ, лекин институтнинг педагогик жамоаси Президантимиз, давлатимизнинг таълим тизими ходимлари олдига қўйилган вазифани тўғри англаган ҳолда Тошкент вилояти Мактабгача таълим муассасалари ва УТМларидаги, бошқача айтганда, узлуксиз таълим тизимининг барча жабҳаларини атрофлича ўрганиб чиқди. Бунинг учун вилоятнинг қатор туманларида тумандаги мутассадилар, барча УТМ директорлари, МТМ ва УТМ ходимлари билан учрашувлар, суҳбатлар, маърузалар, мастер-класслар, амалий трениглар ташкил қилиш орқали Вилоятдаги МТМ ва УТМлардаги мавжуд камчиликларни аниқлади, жумладан, педагог кадрларга бўлган эҳтиёжнинг катталиги, кадрлар қўнимсизлиги, узлуксиз таълим тизимида узвийлик ва узлуксизликнинг мавжуд эмаслиги (ҳар ким ўз аравасини ўзи билганича тортиши), ўзаро алоқа ва ўзаро ёрдамнинг йўқлиги, олий маълумотли кадрларнинг етишмаслиги (кўпчилик мактабларда ўрта маълумотли мутахассисларни фаолият юритиб келаётганлиги), ўқув режалари орасида узвийлик ва узлуксизликка амал қилинмаслиги, дарслик ва ўқув қўлланмаларининг етишмаслиги, матерал-техник базадаги камчиликлар ва ҳоказолар...
Институт ректорати тезкорликда Вилоят ХТБси ва МТБ раҳбарлари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди ва вилоят МТМ ва УТМлари билан алоқага киришилди. Вилоятнинг чекка туманларида етишмаётган фанлардан дарс беришга институтнинг иқтидорли, аълочи талабалари юборилди ва улар мувоффаққиятли фаолият юритиб келмоқда.Бу тўғрида МТМ ва УТМлардан келган тавсифномалар келиб турибди, масалан, Институт ректори, Фан арбоби, профессор Г.И.Мухамедовнинг 2019 йил 15 февралда “Халқ сўзи” газетасининг онлайн саҳифасида “Педагогик таълим инновацион кластери: эҳтиёж, зарурат, натижа” номли мақоласи эълон қилинди, унда олим таълим тизими, илм-фан ҳар қандай жамият, миллат ва давлатнинг келажагини белгилаб берадиган, унинг тараққиётига хизмат қиладиган муҳим омили эканлигини ҳамда таълим ўз илдизларини илм-фан ва ишлаб чиқариш, ижтимоий турмуш, ҳаёт билан боғлай олган, ички ва турдош тармоқлар билан ҳар томонлама интеграцияга киришган тақдирдагина ўз олдига қўйган натижаларга эриша олади, фан, таълим-тарбия ва иқтисодиётнинг ўзаро чуқур, ҳар томонлама узлуксиз алоқасини таъминлай олган ва жамият ҳаётининг барча соҳаларига тадбиқ эта олган давлат эса тараққиётга эришади”, – дея таъкидлайди.
Педагогик таълим инновацион кластери, дея таъкидлайди олим, - узлуксиз таълим тизимидаги барча таълим турлари, илмий тадқиқот институтлари ва марказлари, амалиёт базалари, илмий ва илмий-методик тузилмаларнинг бир бутунлиги бўлиб, уларнинг биргаликдаги вазифалар тақсимланган фаолияти педагогик таълим тизимини сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш имконини беради. Бинобарин, кластернинг асосий мақсади ўз таркибига кирувчи таълимий-илмий инновацион салоҳиятни нафақат юқори фуқаролик ва касбий лаёқатлилик даражаси билан балки рақобатбардошлиги, янгиликларни қабул қила олиш қобилияти, янги таълим дастур ва технологияларини лойиҳалаш ҳамда амалга ошира олиш қобилиятига эга замонавий таълим мутахассисларини тайёрлаш учун бирлаштиришдир.
Педагогик таълим инновацион кластерининг муаллифи, кластернинг мақсадини қуйидагиларда деб билади:
– таълим, фан ва педагогик амалиётнинг турли шакл ва турлари ҳамда воситаларини излаб топиш ва таълим амалиётига татбиқ этиш;
– таълим ва тарбия узвийлиги, алоқадорлиги, узлуксизлигини таъминловчи механизмларини излаб топиш ва такомиллаштириш;
-барча таълим фанлари бўйича педагогик таълимни ривожлантиришнинг долзарб муаммоларининг интеллектуал ресурсларини интеграциялаш;
– барча таълим йўналишлари бўйича педагог кадрларни тайёрлашда МТМ, УТМ ҳамда ОТМларининг ўзаро тезкор қайта алоқа механизмларини ишлаб чиқиш;
– педагогик таълимга ўқувчиларнинг қизиқишини ошириш, уларда педагог бўлишга истак ва хоҳишни уйғотиш, институтга юқори кўрсаткичлар билан таҳсил олаётган ўқувчиларни танлаб олиш механизмларини ишлаб чиқиш;
– педагогик таълим бўғинлари орасидаги алоқадорлик, боғлиқлик, ҳамкорлик, узвийлик ва узлуксизликни илмий ҳамда амалий жиҳатдан асослаш;
– талабаларни бугунги жадал ривожланиш жараёнларида бевосита иштирокини таъминлаш ҳамда ёш мутахассисларнинг касбий кўникмаларни эгаллаш даврини қисқартириш;
педагогик таълимда янги авлод ўқув, ўқув-методик, илмий адабиётлар, воситалар ҳамда дидактик материаллар мажмуасини яратиш ва ҳоказолар.
педагогика соҳасидаги илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш мақсадида етакчи хорижий ОТМлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, кадрлар алмашинувини йўлга қўйиш, илмий стажировкаларни амалга ошириш.
педагогик таълимни тартибга солувчи мавжуд меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш ҳамда педагогик таълим инновацион кластери плптформасини ишлаб чиқиш.
Педагогик таълим инновацион кластери вазифалари сифатида қуйидагилар белгиланган:
– вилоят МТМ, УТМлари учун замонавий БКМга эга рақобатбардош мутахассисларни тайёрлаш;
– таълим ва тарбия сифат ва самарадорлигини оширишда инновацион педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш;
– МТМ, УТМларда ўқитувчи ва тарбиячиларнинг БКМларидаги бўшлиқларни тўлдириш, УТМларида фанларни ўқитиш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш мақсадида вилоят МТБ ва ХТБлари билан ҳамкорликда муддатли ўқув курслари, мақсадли тренинг ва мастер-класслар, илмий-амалий конференциялар ташкил қилиш;
– институт кафедралари профессор-ўқитувчилари илмий салоҳиятини ошириш мақсадида таянч ОТМлари, илмий маракзлар, ИТИлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш;
– МТМ, УТМларида илмий тадқиқот ишларига лаёқатли ёш, иқтидорли ўқитувчиларни илмий тадқиқот ишларига жалб қилиш;
Педагогик таълим инновацион кластерининг асосий стратегик йўналишлари сифатидла қуйидагиларбелгилаб олинган:
– педагогика соҳасидаги талаб ва эҳтиёжлар ҳамда илғор хорижий тажриба, таълим жараёнига замонавий педагогик ва ахборот коммуникация технологияларини жорий этган ҳолда вилоят МТМ ҳамда УТМ лари ДТС ва ДТларини, ўқув режа ва дастурларини тизимли равишда такомиллаштириб бориш;
-вилоятдаги мактаб, мактабдан ташқари таълим, академик лицей ва касб-ҳунар таълими муассасалари учун барча таълим йўналишлари бўйича педагог кадрлар тайёрлаш, уларнинг илмий методик таъминотини шакллантиришни мувофиқлаштириш ҳамда ўқув-методик раҳбарликни амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш;
– барча таълим йўналишлари бўйича вилоят УТМ, МТМ лари илмий педагогик салоҳиятини кўтариш, шу жумладан, олий малакалиилмий, илмий-педагогик кадрларни мақсадли тайёрлаш, вилоятдаги таълим муассасалари раҳбар ходимлари ва мутахассислари малакасини сифатли ошириш ва қайта тайёрлаш механизмларини ишлаб чиқиш;
Шунингдек, педагогик таълим инновацион кластерини амалиётга жорий этиш мақсадида институт қошида институт инновацион фаолиятини координация қилиб борувчи бош Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилди. Кенгаш таркибига вилоят ХТБ, МТБ ҳамда туманлар мутассадилари ва илғор фан ўқитувчилари, психологлар, дефектологлар, методистлар, тарбиячилар киритилди. Шунингдек, ҳар бир таълим йўналишлари бўйича ҳам Мувофиқлаштирувчи кенгашлар тизилиб, мутахассисларни бирлаштирувчи “телеграмм клублари” тузилди.Телеграмм каналлар орқали вилоят Мактабгача таълим муассасалари, умумий ўрта таълим мактаблари, мактабдан ташқари таълим, соғлом авлод марказлари ва бошқалар билан доимий ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди, мавжуд муаммолар ушбу каналларда муҳокамага қўйилади ҳамда биргаликда ечими топилади. Глобал муаммолар институт Бош штабига етказилади, бош штаб бу муаммолар ечими бўйича юқори ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал қилади.
Педагогик таълим инновацион кластеринин бош мақсади вилоятдаги барча таълим муассасаларининг сифат ва самарадорлигини кўтариш орқали мамлакатимизга рақобатбардош, компетентли мутахассис кадрлар етиштириб беришдан иборатдир.
Институтнинг ёш, иқтидорли ўқитувчиларидан 35 нафари бугунги кунда ўзларининг илмий тадқиқот мавзуларини педагогик таълим инновацион кластери билан боғлаб олиб бормоқдалар. Шу билан биргаликда институтнинг профессор-ўқитувчилари ва талабалари томонидан вилоятимизнинг барча ҳудудларида ўқув семинарлари, давра суҳбатлари ташкил этилди.
Бу каби ташкиллаштирилган ўқув-услубий семинарлар, суҳбатлар, семинар-тренигларда вилоят Мактабгача таълим муассасалари ва умумий ўрта таълим мактабларида маълум даражадаги силжишлар сезилмоқда. Фанлар бўйича тузилган Мувофиқлаштирувчи кенгашларга кўплаб саволлар ва Мактабгача таълим муассасалари ва умумий ўрта таълим мактаблари фаолиятини яхшилаш ҳамда таълим ва тарбия самарадорлигини ошириш бўйича аниқ (конкрет) таклифлар келиб тушмоқда.
Демак, педагогик таълим инновацион кластери Мактабгача таълим муассасалари ва умумий ўрта таълим мактабларининг таълим-тарбия жараёнларига кириб бориб, тизимлараро алоқадорликни, фанлараро узвийлик ва узлуксизлиги ҳамда таълим ва тарбиянинг интеграциясига кенг йўл очиб бермоқда...
Шукрулло МАРДОНОВ, Педагогика фанлари доктори, профессор.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг