“Талимаржон ИЭС”га 1038 кВт қувватли йирик қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатилди
Фото: Халқ сўзи
Мамлакатимизда энергия тежамкорлигига эришиш, қайта тикланувчи, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича тегишли давлат дастурлари қабул қилиниб, шу асосда тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Натижада ишлаб чиқариш мажмуалари, корхона ва ташкилотлар бинолари, аҳоли хонадонларида муқобил энергиядан фойдаланиш кўлами ортиб бораяпти.
Буни Нишон туманида жойлашган “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамияти мисолида ҳам кўриш мумкин.
– Станциямиз ҳудудига 2020-2022 йиллар давомида турли дастурлар доирасида 9 дона қуёш фотоэлектр станциялари монтаж қилинди, - дейди “Талимаржон ИЭС” АЖ бош директори Олим Юсупов. – Бундан ташқари, станция ҳудудидаги маъмурий биноларни ёритиш, сув насослари ва бошқа техник қурилмаларни ишлатишда турли энергия тежовчи қурилмалардан фойдаланишга ҳам асосий эътибор қаратилмоқда. Хусусан, ўтган вақт мобайнида “Талимаржон ИЭС” АЖда қуёш фотоэлектр станциялари, частота ўзгартирувчи қурилмалар, ҳаракат датчиклари ва автоном қуёш ёритгичларини ўрнатиш ҳисобига 321478 кВт/соат электр энергияси тежаб қолинди. Бу 34 минг 88 куб метр табиий газ ёки 121,99 миллион сўм маблағ иқтисод қилинди деганидир.
Айни кунларда эса станция ҳудудига 1038 кВт қувватли яна бир йирик қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатилди. У йилига 1 миллион 950 минг кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Провардида корхонада ҳар йили 206 минг 767 куб метр табиий газни сақлаб қолиш эвазига 684,06 миллион сўм маблағ иқтисод қилинади.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг