Дональд Трамп Жанубий Африка Республикасини молиялаштириш тугаганини эълон қилди

13:12 03 Февраль 2025 Дунё
350 0

Фото: Reuters

Америка Қўшма Штатлари мамлакатдаги инсон ҳуқуқларининг поймол этилиши юзасидан тергов ўтказилгунга қадар Жанубий Африка Республикасига барча молиялаштиришни тўхтатади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Жанубий Африка Республикасида ерлар мусодара қилинмоқда ва аҳолининг маълум тоифаларига нисбатан ёмон муносабатда бўлинмоқда.

«Бу радикал ОАВ ҳатто эслатишни ҳам истамайдиган жирканч вазият», деди Трамп.

Унинг сўзларига кўра, Жанубий Африкада инсон ҳуқуқларининг оммавий тарзда бузилиши кўзга кўринадиган даражада содир бўлмоқда.

«АҚШ бунга тоқат қилмайди. Мен, шунингдек, ушбу вазият бўйича тўлиқ тергов якунланмагунча, Жанубий Африка Республикасига барча молиялаштиришни тўхтатаман», — дейди Оқ уй раҳбари.

Шу йилнинг январь ойида Трамп АҚШга НАТОни молиялаштиришни тўхтатишга рухсат берган эди. Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар энди НАТОни молиялашдан бош тортиши мумкин, чунки альянс давлатларни ҳимоя қилмайди, лекин уларнинг ўзлари иттифоқчиларини ҳимоя қилади.

Жорий йилнинг 21 январь куни Трамп АҚШ Украинани қўллаб-қувватлаш учун НАТО аъзоларидан кўра 200 миллиард доллар кўпроқ маблағ сарфлагани, шунинг учун улар мудофаа харажатларини ошириши кераклигини айтганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?