Талабалар диққатига: ижара пулининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича онлайн ариза бериш бошланди

Фото: Gazeta.uz
Талабалар ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш бўйича онлайн ариза беришлари мумкин. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати ўз ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Қайд этиш керакки, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 сентябрдаги 605-сон қарорига асосан ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат олий таълим муассасаларининг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ойлик ижара тўловининг бир қисмини давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилиши бўйича аризаларни онлайн юбориш имконияти яратилганди.
Ариза бериш қуйидагича кетма-кетликда амалга оширилади:
1️) kontrakt.edu.uz ахборот тизимидан рўйхатдан ўтилади ва шахсий кабинетга кирилади;
2️) шахсий кабинетдан «Ижара тўловлари» бўлими танланади;
3️) «Ариза юбориш» тугмаси босилади ва ариза юборилади.
Маълумот учун айтиш мумкинки, бунда 1 босқич талабаларидан жорий ўқув йилининг сентябрь ва октябрь ойлари учун ижара шартномаси талаб этилмайди. Шунга қарамасдан иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун ижара шартномаси бўлиши талаб этилади.
Ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш хизмати эса http://ijara.soliq.uz орқали амалга оширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг