Бир йилда истеъмол секторидаги товарларнинг нархи 10 фоиздан кўпроққа ошган
Август ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача даражаси 0,5 фоизга, аввалги йилга нисбатан эса 10,5 фоизга ошган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, 2024 йилнинг август ойида истеьмол нархлари индекси таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 0,3 % га, ноозиқ-овқат товарлари 0,8 % га ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш нархлари ўртача 0,4 % га ошгани кузатилган.
Қайд этиш керакки, мазкур ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун 10 мингдан ортиқ савдо нуқталари ва хизмат кўрсатиш объектларида 120 мингдан нархлар ўрганиб чиқилган.
Агентликка кўра, мазкур статистик маълумот 420 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 90 турдаги хизматлар нархлари кузатилгандан сўнг тузилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
- Қийинчиликларда тобланган, ички куч ва оғриқларни жиловлай олган — «Инсон»
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг