Тайсон 25 млн долларга ҳам Холифилдга қарши учинчи жангни ўтказишга рози бўлмади

23:56 23 Март 2021 Спорт
1074 0

Фото: USA Today Sports

Супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон худди шу вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Эвандер Холифилд билан учинчи жангни ўтказишдан бош тортган.

Бу ҳақда Эвандер Холифилднинг менежери Крис Лоуренс айтиб ўтди. Унга кўра, Тайсонга жанг учун кафолатланган 25 миллион доллар гонорар таклиф қилинган, аммо спорт бу рингга чиқишга кўнмаган.

Шунингдек, Холифилд вакили Тайсон томони рад этиш сабабини тушунтирмаганини маълум қилди.

«Менимча, бу борада якуний қарорга келинди. Тайсоннинг одамлари бизнинг барча таклифларимизни рад этишди. Бу вақтни беҳуда сарфлашга ўхшади», дейди Лоуренс.

Тайсон ва Холифилд ўртасидаги биринчи жанг 1996 йилда бўлиб ўтган. Ўшанда Холифилд ғалаба қозонган эди. Бир йил ўтиб, реванш жангида Тайсон рақибининг қулоғини тишлаб олади ва баҳс тўхтатилади. 

Тайсон профессионал фаолияти давомида 58 та жанг ўтказиб, 50 та ғалабага эришган. 

Профессионал боксда Холифилд ҳисобида 44 ғалаба (29 нокаут билан), ўнта мағлубият, иккита дуранг бор. У 2011 йил май ойида фаолиятини якунлаган эди.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Тайсон енгил вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Рой Жонс билан кўргазма баҳсни ўтказган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер