Таҳририят ходими илмий изланишларида янги довонни забт этди
Юртимиз равнақи, эртанги ёруғ истиқболимиз бугун камол топаётган ҳар томонлама салоҳиятли, билимли ёш кадрларга чамбарчас боғлиқ. Зеро, улар ўз илми, қувваи ҳофизаси, интилувчанлиги билан тараққиёт чархпалагини тезроқ айлантира оладилар.
Шу маънода, илмий изланишлар олиб бораётган ва муайян ютуқларга эришаётган ёшлар мамлакатимизнинг бебаҳо бойлигидир.
Ана шундай бахтли навқирон авлод сафида ҳамкасбимиз — “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти давлат корхонаси бош бухгалтери ўринбосари Набижон Акрамовнинг ҳам борлиги жамоамиз аъзоларига чексиз қувонч, фахр-ифтихор бағишлайди.
Ёш олим куни кеча иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) дипломини қўлга олди.
Набижон Акрамов илмий изланишларда янги довонни забт этишда атоқли олимларнинг этагини тутган. Хусусан, унинг (PhD) дипломи учун олиб борган “Тўқимачилик корхоналарида стратегик бошқаришни такомиллаштириш” мавзусидаги тадқиқотига АҚШнинг Нью-Йорк фанлар академияси, шунингдек, Халқаро ахборотлаштириш академияси аъзоси, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Aкром Ҳошимов илмий раҳбарлик қилди.
— Ўзбекистонда тўқимачилик саноати ўзак тармоқлардан бири саналиб, ушбу тармоқни янада ривожлантириш учун хорижий инвестицияларни жалб этиш, сифат менежменти тизимини жорий этиш, бошқаришда инновацион усулларни қўллаш борасида кенг кўламдаги амалий ишлар олиб борилмоқда, — дейди Н. Акрамов. — 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида “Тўқимачилик саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2 баробарга кўпайтириш” вазифаси белгиланган бўлиб, мазкур вазифанинг муваффақиятли бажарилиши республикамиз тўқимачилик саноати корхоналари стратегик бошқариш механизмларини такомиллаштиришни тақозо этади. Шу жиҳатдан биз олиб бораётган тадқиқотлар ниҳоятда истиқболли, деб ўйлайман. Унинг натижалари юртимизда тўқимачилик саноати ривожида, пировардида мамлакатимиз тараққиёти, ҳаётимиз фаровонлигида муҳим ўрин тутади.
Таъкидлаш жоизки, ёш олим ўз изланишларини Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг мустақил тадқиқотчиси сифатида бажарди.
«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти жамоаси ҳамкасбимизга илм-фан чўққиларини забт этишдек ғоят машаққатли, айни дамда шарафли ишда соғлиқ-омонлик, ғайрат-шижоат тилаб қолади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Мактабларда янги ўқув йили бошланди — Фоторепортаж
- Ҳотдогдан чўчқа ёғигача: мактаб ошхонасида қандай озиқ-овқатларни сотиш тақиқланган?
- Солиқ инспекцияси ходими 2 синф ўқувчиларидан нимани хоҳлайди (видео)?
- Талабалар диққатига: ижара пулининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича онлайн ариза бериш бошланди
- Элдор Шомуродов «Рома»нинг мавсумдаги дебют голини урди. Италияликлар футболчини «Ўзбек Месси»си деб атамоқда (+видео)
- Асила Мирзаёрова Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг