Тафаккур чақмоқхонаси
Давлатимиз раҳбари 2020 йил 20 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисида парламент қуйи палатаси биносида депутатларнинг ўз фаолияти, хусусан, қонун ижодкорлиги жараёнида зарур бўладиган маълумотлар ва етарли кўникмаларга эга бўлишлари учун замонавий, қулай, шунингдек, мамлакатимиз ҳамда жаҳоннинг илғор ахборот ресурс марказлари билан электрон интеграциялаша оладиган «Парламент кутубхонаси»ни ташкил этиш таклифини қўллаб-қувватлаган эди.
Олий Мажлисда барча шароит бор эди, фақатгина идрок чақмоғига куч берувчи замонавий кутубхона етишмасди. Сиёсатчи фақат ахборот билангина эмас, кенг китоб оламидан баҳраманд бўлиши керак. Бундай илм масканларининг барпо этилаётгани мамлакатимизда олиб борилаётган маънавий ислоҳотларнинг давоми бўлган китобхонлик маданиятини оширишга хизмат қилиши, биз депутатларга халқчил ва адолатли қонунларни ишлаб чиқишда кўмак бағишлайди.
Энг замонавий ахборот технологиялари билан жиҳозланган, дунё парламентлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш имконини берадиган, шинам кутубхона Президентимизнинг асарларидан тортиб, дунёнинг 97 мамлакатида 54 тильда нашр қилинган 2200 номдаги газета ва журналларнинг тўлиқ маълумотлар базаси, 1900 номдаги илмий журналлар, миллионлаб илмий ҳужжатларни ўз ичига олган жаҳоннинг муҳташам маълумотлар мажмуасини ўз ичига олган.
Китоб – тафаккурнинг пучмоқларини очади, яшнатади. Шунинг учун ҳам ҳамма аср одамлари уни эъзозлаб, мўътабар қиладилар. Худди нон каби кўзга суртадилар. Ёт ва жоҳиллар нигоҳидан яширадилар, керак вақтда тиллога ҳам алишмайдилар. Бир китоб учун отилганларни, жон фидо қилганларни биламиз.
Дунёни гўзал маънавият, яъни асл китоб қутқаради, деган ғоя бугун халқаро миқёсда қанот қоқяпти. Олий мақомдаги учрашувлар чоғида энг қадрли совға сифатида китоб туҳфа қилиш анъанасида теран ҳикмат борлигини аҳли тафаккур англаб етди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида улкан шодиёна – тубдан янгиланган, барча қулайликлар муҳайё этилган энг замонавий қиёфадаги кутубхона ўз бағрига китобсевар, илмсевар китобхонларни чорламоқда. Қонунчилик палатаси депутатлари профессионал мақомда фаолият юрита бошлаганларига 16 йил тўлган бир пайтда кўнгилдагидек кутубхонанинг фойдаланишга топширилиши келгусида миллий қонун ижодкорлиги сифат ва самарадорлигини мутлақо янги босқичларга кўтаради.
Фарида БЎТАЕВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси аъзоси
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг