Таэквондочи Озода Собиржонова қийин кечган баҳсда жаҳоннинг 3-рақамли спортчисига ютқазиб қўйди
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Озода Собиржонова (-67 кг) биринчи давра баҳсини ўтказди.
Жаҳоннинг 3-рақамли спортчиси сербиялик Александра Перишич билан жанг қилган Собиржонова 2:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Энди Перишич финалгача етиб борса, Собиржонова бронза медали учун курашиш имкониятига эга бўлади.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Собиржонова Озода Обиджон қизи 2002 йилнинг 7 декабр санасида Жиззах вилояти Зомин туманида дунёга келган.
2017 йилдан бери Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. 2018 йил ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида кумуш, 2019 йил тенгқурлари орасидаги қитъа биринчилигида бронза медали соҳибига айланган. «Ханчжоу-2022» Осиё ўйинларида аралаш жамоавий дастурда бронза медалига эга чиққанди.
Аввалроқ, Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматовлар икки каррадан Олимпиада олтин медаль соҳиблари бўлган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг