Тадбиркорлик соҳасидаги айрим бюрократик тартиблар бекор қилинмоқда
Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган тадбиркорлик соҳасидаги айрим бюрократик тартиб-таомилларни бекор қилишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (ЎРҚ-910-сон, 20.02.2024 й.) қабул қилинди.
Мазкур Қонун билан қуйидагилар бекор қилинди:
— тадбиркорлик субъектлари томонидан устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганида оммавий ахборот воситаларида бу ҳақида эълон бериш ҳамда 30 кунлик муддатда кредиторларни ёзма равишда хабардор қилишга оид мажбуриятлар;
— тадбиркорлар солиқ идораларининг сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудити натижаларидан норози бўлган тақдирда, солиқ идоралари устидан тўғридан тўғри судга шикоят қилишдаги чекловлар.
Бугунги кунга қадар тадбиркорлар сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудити натижаларидан норози бўлган тақдирда, уларнинг шикоятлари дастлаб юқори турувчи солиқ органи томонидан кўриб чиқилиши, шундан кейингина судга шикоят қилишлари белгиланган эди.
Қонун билан ўрнатилган янги тартибларга кўра эндиликда, тадбиркорлар солиқ текширувлари натижаларидан норози бўлган тақдирда энди ўз ихтиёрига кўра солиқ органи устидан бевосита судга ёки юқори турувчи солиқ органига шикоят қилиши мумкин бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг