Тадбиркорлик фаолияти ўрганилмоқда
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш Инспекцияси бошлиғи ўринбосари Б.Мирхамидов томонидан Тошкент вилояти Қибрай туманидаги алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонада ўрганишлар олиб борилди.
Мазкур тадбиркорлик субъекти алкоголь маҳсулоти ишлаб чиқаришда лицензия олиш учун Инспекцияга мурожаат қилган. Унга асосан олиб борилган ўрганиш жараёнида ишлаб чиқарувчи корхонанинг иш ҳажми, ишлаб чиқариш асосий технологик ускуналар ва маҳсулот сифатини аниқлаш лабораторияларининг ҳолати ва мослиги, санитария-гигиена талабларга риоя этилганлиги ҳамда ишчи-ходимларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишилди.
Унда мазкур соҳа ривожида соғлом муҳитни янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган Фармон ва Қарорнинг мазмун-моҳияти, истеъмол ва этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятига лицензия бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тартиби ҳақида ҳам маълумотлар бериб ўтилди.
Бугунги кунда республика миқёсида лицензияга эга 54 та алкоголь ва 3 та тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда 144 та улгуржи савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари мавжуд бўлиб, Инспекция ходимлари томонидан уларга истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда янги жорий этилган қўшимча лицензия талаблари тушунтирилмоқда.
Маълумот ўрнида, жорий йил 1 октябрдан йиллик лицензия тўловларини, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларга риоя этиш, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ва уларнинг савдосида маҳсулотларнинг сифат талабларига, шунингдек, акциз маркаларини қўллаш ҳамда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этиш ҳамда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнларини мониторинг ва назорат қилиш имконини берувчи видеокузатув воситаларини ўрнатиш каби янги механизмлар амалиётга татбиқ этилади.
Лицензия талабларига киритилаётган бу каби ўзгартишлар маркировкаланмаган ёки ноқонуний маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни муомалага киритилишининг олдини олиб, бу соҳада мавжуд яширин иқтисодий ҳаракатларни ўз вақтида аниқлашда катта ёрдам беради.
Ўрганишлар жараёнида ушбу корхонада лицензия олиш учун талаб қилинадиган маҳсулот ишлаб чиқарувчи асосий технологик ускуналар ва ҳисоблагичлар тўлиқ ўрнатилмаганлиги, технологик ускуналар ўрнатиладиган бино-иншоотлари тўлиқ таъмирдан чиқмаганлиги аниқланиб, тадбиркорлик субъектига ушбу камчиликларни бартараф этиш ва қайта мурожаат этиш тартиби тушунтирилди.
Айни пайтда Инспекция томонидан мазкур янги механизмлар юзасидан лойиҳалар ишлаб чиқилиб, жойларда тадбиркорлик субъектлари билан ташкил этилаётган учрашув ва ўрганишларда керакли таклиф ва мулоҳазалар билдирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг