Тадбиркорлар учун яна қандай имкониятлар яратилмоқда?
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Ушбу ҳужжат билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни 2157 ҳамда 24510-моддалар билан тўлдириш таклиф этилмоқда. Хусусан, 2157-моддада давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик белгиланяпти.
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик сифатида очиқ эълон қилиниши лозим бўлган маълумотларни эълон қилиш тартибига риоя этмаслик, маълумотларни бузиб кўрсатиш ёки уларни очиқ маълумотлар порталига ҳамда расмий веб-сайтларга жойлаштиришнинг белгиланган муддатларига амал қилмаслик ҳолатлари назарда тутилмоқда.
Шунингдек, қонун лойиҳасининг 24510-моддасида мазкур ҳуқуқбузарлик аниқланган тақдирда, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мансабдор шахслари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш ва судга тақдим этиш ваколатига эгалиги кўрсатиб ўтилмоқда.
Фракция аъзолари қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари мансабдор шахсларининг очиқлик борасида белгиланган мажбуриятларни бажаришдаги масъулияти янада оширилишига эришилишини эътиборга олиб, уни қўллаб-қувватладилар.
Йиғилишда «Почта алоқаси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, мазкур қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида қўмита томонидан 9 маротаба ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилиб, уларда лойиҳани такомилига етказиш бўйича олимлар, экспертлар ва 30 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари томонидан кўплаб таклиф ва тавсиялар берилди.
Келиб тушган таклифлар асосида қонун лойиҳасига бир қатор ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, лойиҳа «Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари» номланган янги модда билан тўлдирилди. 9, 10 ва 11-моддаларга почта алоқаси хизматларини кўрсатиш, почта алоқаси сирини таъминлаш масалаларига тегишли аниқлаштирувчи нормалар киритилди.
Депутатларнинг айтишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Ўзбекистонда 2021-2023 йилларда почта алоқаси соҳасини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»ни ҳамда ратификация қилинган 4 халқаро шартномалар доирасида почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштиришга, энг муҳими, тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятлар яратишга хизмат қилади.
Қизғин муҳокамалар, савол-жавоб ва баҳс-мунозаралардан сўнг қонун лойиҳаси маъқулланди.
"Халқ сўзи".
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг