Сузувчиларимиз жаҳон чемпионати олдидан машғулот ўтказишди
Жорий йилнинг 14-30 июль кунлари Япониянинг Фукуока шаҳрида сув спорти турлари бўйича ХХ жаҳон чемпионати ўтказилади. Мазкур мусобақада Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларимиз кунчиқар юртга етиб келишган ва бугун мусобақа олдидан тайёргарлик машғулотларини ўтказишди дея хабар бермоқда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Дастлаб очиқ денгизда сузиш мусобақасида иштирок этадиган спортчиларимиз машғулотларга киришдилар. Мураббий Саида Искандарова бошчилигида жаҳон чемпионатида қатнашадиган спортчиларимиз мусобақа ўтказиладиган денгизда қарийб икки соат давомида тайёргарлик машқларини олиб боришди.

Эслатиб ўтамиз, очиқ денгизда сузиш баҳсларида жами 4 нафар спортчимиз юртимиз шаънини ҳимоя қилишади. Аёллар ўртасида Паризода Искандарова ҳамда Анастасия Зелинская стартга чиқишса, эркаклар тоифасидаги баҳсларда Вячеслав Шкретов ва Никита Корнилов медаллар учун кураш олиб боришади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг