Сув хўжалигида тежамкорлик ва омилкорлик
Ғайрат Отажонов/«Халқ сўзи». Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли Нукус туманида жойлашган насос станцияда эски агрегатлар ўрнига замонавий энергия тежамкор насос агрегатларини ўрнатиш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди. Тадбирда насос агрегатларининг энергия тежамкорлиги юзасидан мутахассислар атрофлича маълумот беришди.
— Бошқармамиз ҳисобидаги ушбу насос станциясидаги 110 кВт*соат қувватликда ишлайдиган насос агрегати ўрнига замонавий кам қувватда ишлайдиган қувватлилиги соатига 22,5 кВт бўлган 3 дона «Шимге» насос агрегатлари ўрнатилди, — дейди Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи Кенес Сарибаев. — Мазкур насос агрегатларининг ўрнатилиши натижасида соатига ўртача 87,5 кВт электр энергияси иқтисод қилинади. Насос агрегатлари ўртача йилига 2100 соат ишлайдиган бўлса, жами йилига 183 750 кВт электр энергия яъни, 183 млн 750 минг сӯм маблағ тежалишига эришилади.
Бугун фермерларга биринчи галда эски насос агрегатларини янгилаш орқали кам электр энергия билан олдинги миқдорда сувни чиқаришни кўрсатаётган бўлсак, иккинчидан ушбу агрегатларга «яшил» иқтисодиёт тамойилларини интеграция қилиш, яъни қуёш панелларини ўрнатиш орқали маблағ томондан ҳам бир қанча тежамкорликка эришиш усуллари намойиш этилмоқда. Биз суғориш мавсумидаги қуёшли кунлар, агрегатга сарфланадиган электр энергияси барчасининг ҳисоб китобини қилиб кўриб, мақбул бўлган ускуналарни ўрнатдик. Электр тармоқларининг туман бўлими билан шартнома имзоладик. Шунга кўра, ишлаб чиқарилган электр энергияси умумий тармоққа узатилади. Насос агрегатига сарфланган энергия билан ҳисоб-китоби қилиб борилади.
Бу борада республикамизнинг сув таъминоти оғир бўлган Тахтакўпир, Қораўзак ва Чимбой туманларида ҳам амалга оширилиши, яъни Грант маблағлари асосида соатига 110 кВт электр энергиясини сарфлайдиган насос агрегатининг ўрнига замонавий кам қувватда ишлайдиган 6 дона «Шимге» насос агрегатлари ўрнатиш режалаштирилмоқда. Натижада йилига ўртача 459 минг 900 кВт электр энергияси тежалишига эришилади.
Тадбир иштирокчилари янгисига алмаштирилган насос агрегатлари ва ўрнатилган қуёш панеллари, уларнинг ишлаш жараёнлари билан яқиндан танишди. Кўплаб фермерлар ушбу технологияга қизиқиш билдириб, мутахассислардан тавсиялар олишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг