Сурхондарёнинг туристик салоҳияти Малайзияда юқори баҳоланди
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида «AITEX» Осиё зиёрат туризми ва савдо кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиздан Тошкент шаҳри, Бухоро, Хоразм, Самарқанд вилоятлари қаторида сурхондарёлик делегация ҳам фаол қатнашиб, ҳудуднинг туризм салоҳиятига бағишланган тақдимотларини ўтказди. Тақдимотда 50 га яқин давлатдан туризм соҳаси вакиллари иштирок этди.
— Мамлакатимиз учун ажратилган павильондан жой олган кўргазмамизни барча иштирокчилар катта қизиқиш билан томоша қилди, — дейди вилоят туризм бошқармаси бошлиғи Жўрабек Тўраев. — Нафақат буюк аждодларимиз мангу қўним топган муқаддас қадамжолар, балки миллий ҳунармандлигимиз, гастрономик туризм ва ўтмишдан сақланиб қолган миллий қадриятларимиз, хушманзара табиат манзараларимиз ҳам манзур бўлди. Термизийлар ҳаёти ва илмий меросини ўрганиш ҳамда туристик йўналишларда меморандумлар имзоланди.
Кўргазма доирасида Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Каромидин Гадоев мамлакатимизнинг туризм салоҳиятига бағишланган тақдимотлар, туризм соҳасида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, зиёрат туризмини изчил ривожлантириш ва зиёратчилар учун қулай шарт-шароит яратиш юзасидан амалга оширилаётган ишларга бағишланган тақдимотлар ўтказди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг