Сурхондарёда ёшларга ер майдони ижарага берилади
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 5 апрелда «Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинганди.
Мазкур қарор ижроси доирасида Сурхондарё вилояти бўйича ёшларга деҳқон хўжалигини юритиш учун туман ҳокимликлари захирасидаги 3 минг 205 та ер участкаси e-auksion.uz орқали электрон савдога чиқарилди.
Жумладан, Олтинсой туманидан 218 та; Ангор туманидан 166 та; Бандихон туманидан 242 та; Бойсун туманидан 4 та; Музработ туманидан 344 та; Денов туманидан 147 та; Жарқўрғон туманидан 157 та; Қумқўрғон туманидан 174 та; Қизириқ туманидан 273 та; Сариосиё туманидан 117 та; Термиз туманидан 226 та; Узун туманидан 159 та; Шеробод туманидан 282 та; Шўрчи туманидан 391 та; Термиз шаҳридан 10 та ер участкалари 30 йилга ижарага берилади.
Электрон онлайн аукцион савдолари «маҳалла еттилиги»нинг тавсияси билан шакллантириладиган рўйхатга киритилган ёшлар ўртасида ўтказилади. Шунингдек, электрон онлайн аукцион савдолари ғолиблари ер участкаси нархини 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб тўлаш имкониятига эга бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг