Сурхондарёда янги ихтисослаштирилган мактаблар иш бошлади

11:45 06 Сентябр 2022 Жамият
1158 0

Фото: Халқ сўзи

Бойсун туманида Президент таълим муассасалари агентлиги тизими таркибида фаолият олиб борувчи ихтисослаштирилган мактаб тақдимоти бўлиб ўтди.

480 ўринга мўлжалланган янги таълим даргоҳида ўқитувчи ва ўқувчилар учун барча шароит яратилган. Кенг, ёруғ ўқув хоналари, спорт зал, ахборот ресурс маркази ва бошқа хоналар замонавий усулда жиҳозланган.

Бу ерда ташкил этилган робототехника, нанотехника, креатив ижод тўгараклари, физика, математика, кимё, информатика, инглиз тили ва Ўзбекистон тарихи каби фанларни чуқурлаштирилган ҳолда ўзлаштириш учун барча замонавий шароитга эга синфхоналар ўқувчиларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятини янада оширишда муҳим ўрин тутади.

Шунингдек, вилоятдаги Музработ ва Қизириқ туманларида ҳам Президент таълим муассасалари агентлиги тизимининг ихтисослаштирилган мактаблар фойдаланишга топширилди.

Илҳом Раҳматов, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?