Сурхондарёда талончилар бировнинг машинасидан йигирма миллион сўмдан ортиқ пулни ўмарди
Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида талончилар тўдаси қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
16 сентябрь куни Какан маҳалласида яшовчи фуқаро номаълум шахслар томонидан содир этилган талончилик муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилган. Маълумотларга кўра, 15 сентябрь куни номаълум шахслар Дамас автомашинасидан 24 миллион сўмни ўмарган.
Тергов давомида маълум бўлишича, талончилик Денов туманининг уч фуқароси томонидан содир этилган. Қўлга олиш пайтида улардан ашёвий далиллар ҳам олиб қўйилган. 21 сентябрь куни ҳибсга олинганларга нисбатан Жиноят Кодекси 169-модданинг 2-қисми («Бировнинг мулкини ўғирлаш») бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг