Сурхондарёда саноат корхоналари сони яна биттага кўпайди
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Бандихон туманида «Bandixon agroklaster» МЧЖ томонидан ташкил этилган сунъий тола аралашмали ип калава ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди.
Умумий қиймати 18,4 млн. доллар бўлган ушбу лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида 300 та янги иш ўрни яратилди.
Бу «Bandixon agroklaster» МЧЖ томонидан амалга оширилаётган лойиҳанинг иккинчи босқичи бўлиб, бундан аввал биринчи босқичда умумий қиймати 26 млрд. сўм бўлган 150 иш ўрнига эга пахтани дастлабки қайта ишлаб, тола олиш корхонаси ишга туширилганди.
Шу муносабат билан ташкил этилган маросимда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг