Сурхондарёда сайлов уюшқоқлик билан давом этмоқда
Фото: “Халқ сўзи”
Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида сурхондарёликлар ҳам фаол иштирок этишмоқда. 9-Сурхондарё сайлов округи ҳудудида 861 сайлов участкаси ташкил этилган бўлиб, 1 миллион 415 минг 767 нафар сайловчи рўйхатга олинган. Улардан 43 минг 563 нафари муддати илгари овоз беришда қатнашди.
Термиз шаҳридаги Ёшлар маркази биносида жойлашган 260-сайлов участкасида “Шодлик” маҳалласида яшайдиган 2 минг 569 нафар сайловчи рўйхатга олинган. Сурхондарё вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Улуғбек Қосимов ҳам мазкур сайлов участкасига биринчилар қаторида келиб ўз овозини берди.
Бу галги муҳим сиёсий тадбирда 8723 нафар сурхондарёлик ўғил-қиз илк бор ўз хоҳиш-иродаларини ифодалаб, муносиб номзодга овоз бериш имкониятига эга бўлишмоқда.
Шўрчи туманидаги 528-сайлов участкасида “Яккабоғ” маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Абдумалик Соатов ҳам сайловда овоз берди. Сайлов участкасида кўзи ожиз юртдошларимизнинг хоҳиш-иродасини ифода этиши учун барча шароит яратилган. “Брайл алифбоси”да чоп этилган бюллетень билан таъминланган.
— Ватан она каби муқаддас ва азиздир. Ватан тақдирига дахлдорлигимни чуқур ҳис қилган ҳолда сайловда фаоллик билан ўз овозимни бердим. — дейди Абдумалик Соатов. — Биз имконияти чекланганлар учун “Брайл алифбоси”да бюллетенлар тайёрлангани, қулай шароитлар яратилганидан хурсандман.
Ватанимиз келажагини белгилаб берувчи муҳим сиёсий тадбир — муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида сурхондарёликлар фаол иштирок этишмоқда.
Илҳом РАҲМАТОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг