Сурхондарёда гугурт қутиларга солинган гиёҳвандлик моддаси фош қилинди
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Сурхондарёда 143 дона гугурт қутиларга солинган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сотмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ва вилоят ДХХ ходимлари хамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўйича тезкор тадбир ўтказди.
Тезкор тадбир давомида фуқаро М.Р. шартли харидорга 143 дона гугурт қутиларга солинган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сотмоқчи бўлган. Маълум бўлишича, ушбу гиёҳвандлик воситасининг хар бир кутиси 250 минг сўмдан жами 35 750 000 сўмга баҳоланган. Бу “марихуана” гиёҳвандлик воситаси махсус тарозида ўлчаб кўрилганида унинг умумий оғирлиги 837,20 граммни ташкил этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг