Сурхондарёда фирибгар ерни сотишни ваъда қилиб, қарийб 30 миллион сўмни ўзлаштириб олди

22:24 01 Ноябрь 2021 Жамият
647 0

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида 14 октябрь куни ер сотиб олиб, 29 миллион сўмни ўзлаштирган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 5 октябрь куни Бандихон туман ички ишлар бошқармасига фуқаро мурожаат қилган. У ўз аризасида 2019 йил август ойида унга 5 сотих ерни 30 миллион сўмга сотиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш ваъда қилинганлигини айтган.

Қайд этилишича, «сотувчи» жами 29 миллион сўм олиб, ерни расмийлаштирмаган.

14 октябрь куни ушбу шахсга нисбатан 168-модда (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?