Сурхондарёда эртапишар қовун пишди

Сурхондарё вилояти Шеробод туманида “Дакара” навли эрта пишар қовуннинг илк ҳосили бугун олинди. Бу ҳақда Шеробод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Туманнинг 4-сектор ҳудуди “Ойинли” маҳалласи Бўстон массивида “Сардорбек Султонбек Самир Далер” МЧЖ асли фарғоналик агроном деҳқон Неъматов Абдутолиб билан ҳамкорликда анорзор қаторлари орасига 10 гектар “Дакара” навли эрта пишар қовун ҳамда 10 гектар “Дўлбе” навли тарвуз эккан.
Маълумот ўрнида, “Дакара” навли қовунлар январь ойининг 3 санасида уруғлаш ишлари бошланган бўлиб, 20 февралдан 4 март ойига қадар ерга ўтказиш ишлари олиб борилган. Бугунги кунда илк ҳосил олинди, қовуннинг 1 гектаридан 30 тоннагача ҳамда тарвуз ҳосилидан 60 тоннагача ҳосил олиш кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг