Сурхондарёда бошқарувни йўқотган «Lacetti» газ қувурига бориб урилди
Фото: Энергетика вазирлиги
Икки вилоятда газ қувурига автомобиль урилиши ҳамда қурилиш жараёнидаги эътиборсизлик сабаб юзага келган носозликлар бартараф этилди, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 24 сентябрь куни соат 21:40 да Сурхондарё вилояти Музработ тумани Дарбанд маҳалласи ҳудудидаги диаметри Д-219 мм бўлган газ қувурига «Lacetti» русумли машина келиб урилиши оқибатида қувурдан газ сизиб чиққан. Ушбу авария ҳолатини бартараф этиш мақсадида тумандаги айрим истеъмолчилар (1 915 та хонадон)га табиий газ етказиб берилиши вақтинча тўхтатилган.
Таъкидланишича, ушбу носозликни бартараф қилиш учун ҳудудга махсус бригада жалб этилди ва авария оқибатлари 25 сентябрь куни соат 18:11 да тўлиқ бартараф қилиниб, истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш жараёни босқичма-босқич тикланган.
Шунингдек, кеча, 25 сентябрь куни соат тахминан 14:30 лар атрофида юқоридаги каби ҳолат Тошкент вилоятида ҳам содир бўлган. Пискент туманининг «Бахт» участкаси ҳудудида қурилиш ишларини олиб бораётган экскаватор ҳайдовчисининг эътиборсизлиги оқибатида ер остидаги юқори босимли Д-325 мм газ тармоғига қаттиқ шикаст етказилган. Оқибатда қувурдан газ сизиб чиқиш ҳолати кузатилган.
Аварияни бартараф этиш мақсадида тумандаги айрим истеъмолчилар (15 198 та аҳоли хонадони ҳамда 320 та улгуржи истеъмолчи)га табиий газ етказиб берилиши вақтинча тўхтатилган.
Ушбу носозликни бартараф қилиш учун ҳудудга махсус бригада жалб этилган ва авария оқибатлари 26 сентябрь куни соат 10:15 да тўлиқ бартараф қилиниб, истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш жараёни босқичма-босқич тикланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг