Сурхондарёда 57 мингдан ортиқ кўчмас мулк объекти давлат рўйхатидан ўтказилди
Иллюстратив фото
Президентимизнинг 2022 йил 12 апрелдаги «Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкаларини ажратиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори доирасида Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан қатор ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, бошқарма томонидан жорий йилнинг ўтган даврида жами 57 916 та кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилди. Шундан 26 минг 35 таси якка тартибдаги турар жойлар, 7 минг 10 таси кўп қаватли уйлардаги хонадонлар, 15 минг 455 таси ер участкаси ҳамда 7 минг 38 таси нотурар кўчмас мулк объектлари ҳисобланади.
— Шунингдек, вилоят ҳудудидаги 2 минг 843 километр автомобиль йўли ҳам хатловдан ўтказилди, 2 минг 200 км автомобиль йўлларининг кадастр паспорти тайёрланди, – дейди Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Б.Сафаров. — Кўчмас мулкларни расмийлаштириш ва кадастр ҳужжатларини тайёрлашда тенгликни, шаффофликни таъминлаш, мулкка бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантиришга доир қонунчилик талабларининг ижросини қатъий кафолатлашга жиддий эътибор қаратилмоқда. Бу эса аҳоли ўртасида кадастр идораларига нисбатан яқин-яқингача кузатилган муносабатнинг ижобий томонга ўзгаришига туртки бераётир.
Илҳом Раҳматов, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг