Сурхондарё вилоятида имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган фермер хўжалиги ва оилавий корхона аниқланди

19:15 15 Июнь 2023 Жамият
563 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сариосиё туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ф.Г.” фермер хўжалиги ҳамда “Д.Ш.” ва “М.Б.” оилавий корхоналарини норасмий бошқариб келган Ш.Т. ва бошқалар балиқчиликни ташкил этиш ва ғишт ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 1,2 млрд сўм имтиёзли кредит маблағларини ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали бошқа хусусий корхоналарга ўтказишга эришиб, ушбу маблағларни нақдлаштириб олганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер