Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов «Ўзбекистон футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишони билан тақдирланди
Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги
Сурхондарё вилояти ҳокимлигида ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Унда Сурхондарё вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Тўра Боболов, ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов ва ўзбек футболи фахрийлари иштирок этишди.
Учрашувда Тўра Боболов вилоятда футбол ривожи йўлида амалга оширилган ишлар ва бўлажак режалар билан ўртоқлашди.
Учрашув сўнгида вилоят ҳокими Тўра Боболовга «Ўзбекистон футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишони топширилди. Бундан ташқари, бир қатор фахрийларга эсдалик совғалари берилди.
Шундан сўнг, «Сурхон» марказий стадионида ўзбек футболи фахрийлари ўртасида футбол учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувдан олдин ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов ва ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси Тўлаган Исоқов барчани ўзбек футболининг 110 йиллиги билан табриклаб, сурхон ўлкасининг ўзбек футболига қўшган улкан ҳиссасини таъкидлаб ўтишди. Уларга кўкрак нишонлари ва эсдалик совғалар топширилди.
Шу билан Сурхондарё вилоятидаги ўзбек футболининг 110 йиллик байрам тадбирлари ўз якунига етди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг