Суриядаги террористик ташкилотларни молиявий қўллаб келган шахс узоқ муддатга қамалди
Андижон шаҳридаги парҳез таомлар ошхонасида ошпаз бўлиб ишловчи З.М. ўзининг фойдаланувида бўлган телефон аппарати ёрдамида «Instagram», «Telegram», «Whatsapp» тармоқларида профиллар очиб, улар орқали диний-экстремистик ташкилотларнинг «ҳижрат» ва «жиҳод» тўғрисидаги материалларини тинглаб, томоша қилиб келган. Бу ҳақида УзА хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, фуқаро З.М. Сурия Араб Республикасидаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» ҳамда «Ғуроба катибаси» террористик ташкилотлари сафида бўлган андижонлик 3 нафар фуқаро билан 2023 йилнинг май ойидан мулоқотга киришиб, уларнинг таъсирида Сурияга кетишни мақсад қилган, аммо оилавий муаммолар сабабли режаси амалга ошмай қолган.
Шунингдек, 2023 йилнинг август-декабрь ойлари давомида ушбу фуқароларнинг оила-аъзолари ва танишлари берган жами 7150 АҚШ доллари ҳамда 41 млн. 230 минг сўм пул маблағини мобил иловалардан фойдаланган ҳолда, криптовалюта билан шуғулланувчи шахсларнинг ҳисоб рақамларига ўтказиш орқали уларга етказиб берган. Улар ушбу пул маблағларини криптовалюта билан шуғулланувчи шахслардан ўзлари учун зарур бўлган хорижий валюта кўринишида қабул қилиб олишган.
Бундан ташқари, З.М. улардан бирининг шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғи бўлган, Тошкент шаҳрида яшовчи аёлни 2023 йилнинг 19 декабрь куни «Дўстлик» чегара ўтказиш пункти орқали Қирғиз Республикасига ўтказиб, келгусида Туркия орқали Сурия давлатига етиб бориши учун Ўш шаҳридаги аэропортга кузатиб қўйган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида З.М.нинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган. У 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Таъкидлаш лозимки, Суриядаги 3 нафар андижонликдан бири қуролли тўқнашувларда аянчли ўлим топган дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдир”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг