Шавкат Мирзиёев Судьялар Ассоциацияси раисига фахрий унвон бериш бўйича фармонни имзолади

14:04 28 Январь 2025 Сиёсат
357 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фахрий юрист, Судьялар Ассоциацияси раиси Мингбаев Убайдулла Курбановичга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвонни бериш бўйича фармонни имзолади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Давлат органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, юртимизда суд-ҳуқуқ тизимини ривожлантириш, соҳада ислоҳотларни чуқурлаштириш, жамиятда қонунийликни таъминлаш, адолатни қарор топтириш орқали инсон қадр-қимматини улуғлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қўшган муносиб ҳиссаси, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасидаги ибратли фаолияти, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки ҳамда таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси раиси Мингбаев Убайдулла Курбановичга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.Мирзиёев

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?