STEAM инновацион таълим маркази очилди
Абдулла Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институтида Озарбайжон Республикаси билан ҳамкорликда ташкил этилган STEAM инновацион таълим марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Президентимиз қарори асосида ташкил этилган ва лойиҳа қиймати 15 млрд сўм бўлган ушбу замонавий марказ жами 9 та лаборатория, учрашувлар ва бошқарув хоналаридан иборат.
Эътиборлиси, ушбу марказ учун Озарбайжон Фан ва таълим вазирлиги томонидан 551 минг АҚШ доллари қийматидаги замонавий лаборатория ҳамда мебель жиҳозлари беғараз етказиб берилди.
Марказда мавжуд шароитлар таълим соҳасига замонавий имкониятлар, янгиликлар олиб кириш учун аҳамияти катта. Ушбу жиҳозлар ёрдамида мактабгача ва бошланғич синф ўқувчилари учун ўйинлаштирилган ўқув қурилмалари ёрдамида креатив фикрлаш қобилияти ривожлантирилади, 4 хил турдаги конструкциявий тўпламлар ёрдамида ўқувчиларнинг робототехника ва IQ даражаси ривожлантирилади, авиасимульятор лабораториясидаги илғор технологияларни қўллаш орқали аэродинамика ва парвоз назарияси ҳамда дронлар ва сунъий йўлдошлар тузилиши ўргатилади, виртуал лабораторияда мураккаб соҳаларни хавфсиз муҳитда ўрганиш имконияти яратилади.
Яна бир янгилик: 2025 йил июнь ойидан бошлаб босқичма-босқич ёзги инновацион оромгоҳ, иқтидорли мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари учун “Яшил маскан” фестивали, экотизим учун фойдали стартаплар ҳамда инновацион ишланмалар лойиҳаларини жорий этиш режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг