Сўнгги 11 ой давомида Халқ таълими вазирлигида қанча маблағ ўзлаштирилгани айтилди
“9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган Антикоррупцион ҳафталик доирасида Халқ таълими вазирлигида коррупцион ҳолатлар бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълумотларга кўра, сўнгги 11 ой давомида вазирлик тизимида 368,6 миллиард сўмлик молиявий хато ва камчиликларнинг олди олинишига эришилган. Шунингдек, вазирлик ҳисоботида 88 миллиард сўмлик молиявий хато-камчиликлар аниқланган. Шундан 27,5 миллиард сўмлик маблағ ўғирлик ҳамда камомад эвазига йўқотилган.
Халқ таълими вазирлиги маблағларни ноқонуний ўзлаштирган ҳудудлар бўйича ҳам маълумот берди. Хусусан, Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида 11,5 миллиард сўм, Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида 11 миллиард сўм ҳамда Гулистон шаҳрида 4 миллиард сўм миқдорда бюджет маблағлари ўзлаштирилган.
– Хусусан, ҳозирга қадар соҳада йўл қўйилган хато ва камчиликлар юзасидан 243 нафар раҳбар ходимлар эгаллаб турган лавозимларидан озод этилган, 3 минг 415 нафарига нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилган, 151 та ҳолат бўйича тўпланган материаллар ҳуқуқ-тартибот идораларига юборилган, – деди Халқ таълими вазирлигининг Назорат-ҳуқуқий хизмати бошлиғи Искандар Тўраев.
Таъкидланишича, жиноят аломатлари бўлган 159 та 72,9 миллиард сўмлик ўрганиш материаллари ҳуқуқий баҳо бериш ва қонуний чоралар кўриш мақсадида ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг