Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва тегишли мутасаддилар эмлаш бўйича ишлар тарғиботида намуна кўрсата олмадилар — депутат оммавий эмланиш ҳақида
Коронавирусга қарши эмланиш мавзусида бугун экспертлар ва жамоатчилик томонидан турли талқин ва таклифлар ўртага ташланаётгани бежиз эмас. Аслида, пандемиянинг бугунгидек фаоллашув нуқтасида ҳосил бўлган соғлом музокара майдони бу. Давлат ҳеч қачон халқ манфаатига, одамлар хоҳиш-иродаси ва саломатлигига қарши бормайди. Бу қонунлар билан кафолатланган. Аксинча, давлатнинг бутун бир жамият олдидаги масъулиятидан келиб чиқиб, мавзу кун тартибига чиқди.
Кеча Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида масаланинг қатор нозик жиҳатлари муҳокама қилинди, эътирозлар айтилди, таклифлар билдирилди. Мақсад битта — касалликка қарши жамоавий иммунитетни мустаҳкамлаш, яъни оммавий эмланиш учун одамларга етарли шарт-шароит яратиш.
Тўғри, камчиликлар ҳам бор. Ташкилий жиҳатларда кеч қолдик, баъзи йўналишларда ишимиз секин боряпти. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва тегишли мутасаддилар эмлаш бўйича ишлар тарғиботида намуна кўрсата олмадилар. Буни эса, тузатиш мумкин.
Шахсан, бугунги муҳокамалардан нисбатан қониқиш ҳосил қилдим. Кузатувларим, аҳолида коронавирусга қарши ихтиёрий эмланишга бўлган эҳтиёжнинг ўтган ойдагига нисбатан ошиб бораётганини, сўнгги ҳафтада бунинг сезиларли даражада ўсганини кўрсатяпти. Вакцинация эҳтиёжининг ортиши эса, Ҳукумат комиссияси олдига зарур шароитлар таъминоти бўйича мутасаддилар масъулиятини оширишнинг қатъий чораларини белгилаш талабини қўймоқда.
Хусусан, аҳолининг тегишли ёш гуруҳи бўйича маълум ижтимоий қатлами ва тоифаларига оммавий эмланиш учун биринчи даражада имконият бериш лозим. Шунингдек, аҳолига бевосита хизмат кўрсатувчи субъектлар ишчи-хизматчиларининг жамоавий эмланишини осонлаштирадиган ва бунинг шаффофлигини таъминловчи ҳуқуқий асосланган механизм жуда ҳам керак.
Яна бир масала. Тарғиботнинг барча воситаларидан самарали фойдаланиш, таъсирчанлигини оширишни танқидий қайта кўриб чиқиш, замонавий ва янгича услубларни қўллаш ўта муҳимдир.
Умиджон ЖАББОРОВ,
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» ДП фракцияси аъзоси
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг