Собиқ битирувчилар ўзлари таълим олган мактабнинг таъмирига 50 миллион сўм ажратишди
Фото: "Халқ сўзи"
Истам Иброҳимов/“Халқ сўзи”. Қоракўл туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактабининг ташкил топганига салкам юз йил бўляпти. Қадимий Сайёд қишлоғида жойлашган бу гўша таниқли шоир ва олим Тилак Жўра таҳсил олган даргоҳлиги билан ҳам таниқлидир.
— Ўқув масканимиз 1176 ўқувчи ўрнига эга, — дейди мактаб директори Умид Нуров. — У 2016 йилда 19 миллиард сўм маблағ эвазига реконструкция қилинган ва ёшларимизнинг замонавий илм-фан сирларини ўрганишлари учун зарур барча қулайликлар муҳайё этилганди. Жамоамиз давлатимизнинг шу эътибор ва ғамхўрлигига муносиб бўлишга ҳаракат қилмоқда. 66 нафар ўқитувчимизнинг 16 нафари олий, 34 нафари биринчи тоифали педагоглардир. Ўндан зиёд ўқувчимиз хорижий тилларни ўрганиш борасида халқаро сертификатларга қўлга киритишган. Француз тили муаллимаси Нигора Ҳасанова вазир устамасини қўшиб ҳисоблаганда 15 миллион, математика фани ўқитувчиси Муҳсин Аҳмадов 12 миллион сўм миқдорида маош олишмоқда. Биз яқинда “Маҳалла — оила — мактаб” ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида билим даргоҳимизда таҳсил олган бир гуруҳ собиқ ўқувчиларимиз билан учрашув ташкил этдик.
Мактаб жамоаси эришаётган ютуқлар билан яқиндан танишиб, бир лаҳза бўлса-да ўқувчилик дамларига қайтган собиқ битирувчилар бу ердаги айрим ечимталаб масалаларга ҳам эътибор қаратдилар. Улар мактаб биносининг айрим таъмирталаб қисмларини замонавий қиёфага келтириш, хусусан, фаоллар зали, ҳожатхоналар, ҳовлидаги фаввора таъмири учун 50 миллион сўм миқдорида маблағ ажратиш фикрига келдилар. Ҳаял ўтмай амалий ишларга ҳам киришилди.
Бу азал-азалдан олиму фузалолар юрти саналган Сайёдда маънавият ва маърифат илдизи чуқур илдиз отганидан кичик бир нишонадир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг