Словения Президенти ҳам Шавкат Мирзиёевни қутлади

19:42 24 Июль 2025 Сиёсат
158 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Ҳурматли Президент Жаноби Олийлари!

Таваллуд айёмингиз муносабати билан Сизга ўзимнинг энг самимий табрикларимни йўллашга ва масъулиятли фаолиятингизда янгидан-янги улкан муваффақиятлар, оилавий бахт-саодат, мустаҳкам соғлик ва фаровонлик тилашга ижозат бергайсиз.

Сизнинг Словенияга жорий йилдаги расмий ташрифингизни катта мамнуният билан ёдга оламан. Айни шу ташриф туфайли Словения Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида турли даражалар ва соҳаларда фаол ва қизғин мулоқот йўлга қўйилди, бу эса мамлакатларимиз ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорликнинг келгусида янада кенгайишига бўлган ишончимни мустаҳкамлади.

Жаноби Олийлари Сизга бўлган юксак эҳтиромимни қабул қилгайсиз.

Юксак эҳтиром ила,

Наташа Пирц Мусар,

Словения Республикаси Президенти

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер