Словакияда икки йўловчи поезди тўқнашиб кетди
Иллюстратив фото
Словакиянинг Рожнява округидаги Яблонов над Турньоу қишлоғи яқинида икки йўловчи поезди тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Кошице шаҳри ҳудудий ёнғин хавфсизлиги ва қутқарув хизмати вакили Йозеф Балинт маълум қилди.
“Интеграциялашган қутқарув тизимининг барча бўлинмалари воқеа жойига етиб келди. Йўловчилар аста-секин поездларни тарк этишмоқда, жароҳатлар даражаси ҳозирча номаълум. Полиция воқеа жойини қўриқламоқда, қутқарув бўлинмалари ишини мувофиқлаштирмоқда, шунингдек, ҳудудда одамларнинг ҳаракатланишини назорат қилмоқда”, — дейилади Кошице полиция бошқармаси хабарида.
Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ оқибатида 20 нафардан ортиқ киши жабрланган.
“Та3” телеканали хабарига кўра, тўқнашув туннель олдида содир бўлган. Йўл ҳаракати тўхтатилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг