Сирдарёдаги қабристонлардан бирининг номи “Шодлик” эди...
Сирдарё вилоятидаги қабристонлардан бири ушбу жой моҳиятига бутунлай зид бўлса-да, кўп йиллар “Шодлик” дея номланиб келинган эди. Ҳозир эса бу мозор “Мўминлар” деб аталади.
Умуман сўнгги йилларда кўплаб ана шундай мантиқан нотўғри ҳамда ажнабий номлар ўрнини ўзбекона, халқона атамалар эгаллади. Масалан, “Barber shop” номли сартарошхона “Устара”, “Стройматериалы” деб аталган дўконлар “Уста”, “Қурувчи” сингари номларга эга бўлди.
— Вилоятимиздаги мавжуд 239 та маҳалла, 5 та истироҳат боғи, 4 та майдон, 5 та хиёбон, 12 та зиёратгоҳ ва 177 та қабристон ҳамда 7696 та барча турдаги (шоҳкўча, кўча, тор кўча, берк кўча) кўчалар давлат тили бўйича қонунчилик талабларига мос равишда номланиб, давлат реестрига киритилди, — дейди Сирдарё вилояти ҳокимининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Ғайбулла Юсупов. — Шунингдек, топонимик хариталарни тузиш, такрорий (адаш) номлар пайдо бўлишига йўл қўймаслик, тўғри ёзиш, кўрсаткичлар билан таъминлаш, тарихий атамаларни илмий асосда ўрганиш, маъносини англаш ҳамда келажак авлодлар учун асраб қолиш ва етказиш мақсадида “Сирдарё вилояти топонимлари” монографияси, “Сирдарё вилояти жой номлари изоҳли луғати” китоблари нашрдан чиқарилди.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг