Сирдарёда юрак соҳасида ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ/»Халқ сўзи». В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Гулистон тиббиёт кластерининг малакали мутахассислари томонидан Сирдарёда илк бор уриб турган юракда аорта коронар шунтлаш (АҚШ) жарроҳлик амалиёти ўтказилди.
— Кўп йиллардан буён юрак соҳасида муаммоси бор 68 ёшли беморда сунъий қон айлантиришсиз, уриб турган юрагига қовурғалар аро бўшлиқдан 6-8 см кичик кесма орқали кириб, 3 та юрак-қон томирида аорта коронар шунтлаш амалиётини ўтказдик, — дейди тиббиёт фанлари доктори Рустам Ярбеков. — Бу энг хавфсиз ва самарали усул бўлиб, кўкрак қафаси ҳамда бошқа соҳаларнинг яхлитлиги сақлаб қолинишига, юрак реабилитацияси вақтини қисқаришига, беморни қисқа фурсатда оёққа туриб кетишига ёрдам беради. Энг муҳими, тўш суягининг яхлитлиги бузилмайди. Кўкрак қафасининг анатоми-функционал тузилиши ўзгармайди.
Айни вақтда бемор саломатлиги яхши. Шифокорлар назоратида даво муолажаларини олмоқда.
— Гулистон тиббиёт кластерининг хирургия бўлимида ўтказилган аорта коронар шунтлаш (АҚШ) жарроҳлик амалиёти кардиолог ва кардиохирургия соҳаси мутахассислари учун катта янгилик бўлди, — дейди Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Хуршид Ҳакимов. — Беморларимизнинг айни муолажа учун бошқа жойларга боришига ҳожат қолмади.
Келгусида Гулистон тиббиёт кластери, унинг хирургия бўлимида юрак соҳаси билан боғлиқ жарроҳлик амалиётлари йўлга қўйилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг