Сирдарёда тиббиёт туризми кўрсаткичи янада ортиши кутилмоқда
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи». Сўнгги йилларда Сирдарё вилоятидаги тиббиёт муассасаларига хорижий фуқароларининг даволаниш учун келиши анча кўпайди. 2024 йилда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия, Хитой, Покистон, Ҳиндистон, АҚШ, Туркия, Афғонистон каби мамлакатлардан 5102 нафар фуқаро даволанган бўлса, жорий йилда ушбу кўрсаткич янада ортиши кутилмоқда.
Тиббиёт туризми равнақида шифохоналарнинг энг замонавий даволаш- ташхис асбоб-ускуналари билан таъминланиши муҳим омил эканлигига алоҳида эътибор берилмоқда. Бунга биргина вилоят кўз касалликлари шифохонасига Германия давлатидан келтирилган мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказишга мўлжалланган махсус операция микроскопи орқали чет эллик 183 нафар фуқарога сифатли тиббий хизмат кўрсатилиб, айни аппарат туфайли қисқа вақтда вилоят бюджетига 175,0 миллион сўм пул келиб тушганлигини мисол келтириш мумкин.

— Вилоятимиз бўйича хорижий давлатлар фуқароларига 2023 йилда 341 миллион сўмлик тиббий хизмат кўрсатилган эди. Ўтган йили эса тиббиёт туризмдан 3 миллиард 491 миллион сўм пул тушганлиги қайд этилди, — дейди Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси хусусийлаштириш ва тиббий туризмни ривожлантириш бўлими бошлиғи Аваз Худойбердиев. — Бошқача айтганда, чет эл фуқароларининг тиббий муассасаларимизда текширувлардан ўтиши ва даволаниш кўрсаткичи 2023 йилга нисбатан 183,0 фоизга ёки 1,8 бараварга, пуллик тиббий хизмат кўрсатиш ҳажми эса 318 фоизга ёки 3,2 бараварга ошди. Айни вақтда тиббиёт туризмини янада ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар бажарилаётир. Жумладан, чет эл фуқароларини қабул қилишга мўлжалланган сервис палаталар сонини кўпайтириш, мутахассислар малакасини ошириш, тиббиёт муассасаларимизни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг