Сирдарёда «Корейс тилини ўқитиш маркази» ташкил этилади

16:42 24 Апрель 2024 Жамият
543 0

Аввал маълум қилганимиздек, шу кунларда Жанубий Кореянинг Кванжу шаҳри Квансан-гу тумани ҳокими Пак Бюн Кю бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Делегацияси таркибидаги Жанубий Кореянинг олий таълим муассасалари вакиллари Гулистон давлат университетида бўлишиб, таълим жараёни ва талабаларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Ўзаро мулоқотлар чоғида Кванжу шаҳрида жойлашган Ҳонам университети президенти Пак Сан Чхол ва Квангжу университети президенти Ким Донг Жин Гулистон давлат университетида корейс тили марказини очиш таклифини илгари сурди.

Энг сўнгги ва замонавий технологиялар билан жиҳозланадиган марказ тўлиқ Жанубий Корея олий таълим муассасалари ҳисобидан молиялаштирилади.

Учрашувда, шунингдек, олий таълим муассасалари ўртасида кадрлар алмашинувини йўлга қўйиш, биргаликда илмий анжуманлар ташкил этиш ва қўшма тадқиқотлар ўтказиш тўғрисида меморандумлар имзоланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер