Сирдарёда йўловчи автобуси ва юк машинаси тўқнашиб кетди
Иллюстратив фото
Сирдарё вилоятида юк автомобили ва йўловчи ташувчи автобус иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса кеча, 28 июнь куни соат 12:30 ларда Сирдарё тумани Зиёкор МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-34 автомобиль йўлининг 83-кмда содир бўлган.
Аниқлик киритилишича, «ISUZU» русумли юк автомобили Термиз-Тошкент йўналишида йўлнинг ўнг томон қисмида йўловчиларни тушириш учун тўхтаб турган (14 нафар йўловчиси бўлган) «ISUZU» русумли йўловчи автобусининг орқа қисмидан келиб урган.
Оқибатда автобус салонида бўлган 1 нафар йўловчи жароҳат олиб туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
«Ҳозирда Сирдарё тумани ИИБ ходимлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дам олиш кунлари ҳарорат +27 даражагача пасаяди
- «Барселона»га келган Дани Олмо клубни қийин аҳволга солиб қўйди
- Бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови миқдори оширилади
- Мбаппе «Реал» учун гол урган ўйинда УЕФА Суперкубогига эга чиқди
- «Андижон» клуби футболчиси Миллий гвардия ходимини уриб, жароҳат етказди
- ЙҲХБ: Тартибга солинмаган ўтиш жойидан ўтаётган пиёдалардан қўлларини баланд кўтаришни сўраймиз
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг