Сирдарёда IT компания IT-Паркнинг резиденти бўлди

10:43 19 Июнь 2024 Жамият
159 0

Аҳмадали Шерназаров/«Халқ сўзи». Жорий йилнинг январь июнь ойларида Сирдарё вилоятида 19 та IT компания IT-паркнинг резиденти бўлди. Уларнинг 6 таси IT хизматларни экспорти билан шуғулланувчи, шу жумладан, 5 таси хорижий капитал иштирокидаги компаниялардир.

IT-Парк Сирдарё филиали экспортга йўналтирилган 6 та янги IT компанияни, шу жумладан, таъсисчилари Малайзия, Эстония, Жанубий Корея, Россия ва Испания каби мамлакатлар бўлган хорижий капитал иштирокидаги 5 та компанияни резидентликка жалб қилди. Компаниялар орасида Малайзиянинг BPO (business process outsourcing) хизматларини кўрсатишга ихтисослашган «UPSTREAM BPO» МЧЖ ва Жанубий Кореянинг дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва техник хизмат кўрсатишга ихтисослашган «SOFT BRAINS» МЧЖ каби 2 та компанияни алоҳида таъкидлаш мумкин.

— Мазкур компанияларнинг асосий фаолият йўналишлари IT ва BPO хизматлари, дастурий таъминот ишлаб чиқиш, дизайн ва мультимедиа ишлаб чиқаришдан иборат, — дейди IT-Парк Сирдарё вилояти филиали директори Ойбек Анваров. — Улар томонидан биринчи ярим йилликда 1 миллион АҚШ долларидан ортиқ қийматдаги маҳсулотлар ва хизматлар хорижий мамлакатларга экспорт қилиниши режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?