Сирдарё вилояти ҳокими “5 ташаббус олимпиадаси”нинг очилишида қатнашиб, футбол ўйнади

16:01 09 Апрель 2022 Спорт
1534 0

Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги

Сирдарё вилоятида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштириш, уларни кўчабай ва маҳаллабай кесимида спорт тадбирларига жалб этиш мақсадида “5 ташаббус олимпиадаси” доирасида спорт мусобақаларига старт берилди.

Спорт мусобақаларининг очилиш маросими байрамона тарзда ташкил этилди.

Унда Сирдарё вилоят ҳокими, сенатор Ғофуржон Мирзаев сўзга чиқиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун кенг имкониятлар яратиб берилаётгани, жумладан, шу мақсадда вилоятда ҳам сўнгги уч йилда 9 та спорт мажмуаси, маҳаллаларда 167 та Workout, 27 та стритбол, 17 та бадминтон, 21 та мини-футбол майдончалари фойдаланишга топширилгани, аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш учун 78,84 км. узунликда саломатлик йўлаклари ва 54,46 км. узунликдаги велойўлаклар, 20 дан ортиқ фитнес заллари барпо этилиб, фойдаланиш учун ёшлар ихтиёрига топширилганини қайд этди.

Шунингдек, бу борадаги ишларни ҳар бир туман ва шаҳарлар кесимида фаол давом эттирган ҳолда “Саломатлик йўлаклари”, велосипед йўлаклари ва спорт майдончалари қуришни давом этириш ҳамда тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган аҳоли сонини кейинги беш йилда 33 фоизга етказишни энг асосий мақсад қилиб олиш зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Очилиш маросими якунида Сирдарё вилояти ҳокими бошчилигидаги маҳалла жамоаси ҳамда вилоят Спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи жамоаси ўртасида мини-футбол бўйича ўртоқлик учрашуви ташкил этилди. Қувноқ кайфиятда ва самимий руҳда кечган ўртоқлик ўйинида дўстлик ғалаба қозонди.

Шундан сўнг вилоят бўйлаб кўчабай мусобақалар бошлаб юборилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер