Silk Avia ва ATR бешта ATR 72-600 самолётини сотиб олиш бўйича шартнома имзолади
Silk Avia ва Franko-Italiya концерни ATR ўртасида бешта янги ATR 72-600 самолётларини, тўғридан-тўғри ишлаб чиқарувчидан учта ва лизинг берувчидан иккита, сотиб олиш бўйича шартнома имзоланди. Ўзбекистоннинг биринчи минтақавий авиакомпанияси учун самолётлар харид қилиш бўйича келишув Президент Шавкат Мирзиёевнинг Францияга расмий ташрифи арафасида Парижда имзоланди.
«Биз авиакомпаниямиз яқин келажакда ATR самолётларида парвоз қилишни бошлашидан жуда мамнунмиз. Янги арзон авиакомпания сифатида биз қайси самолёт биз учун энг яхши ечим бўлишини чуқур таҳлил қилдик. ATR 72-600 дунёдаги энг машҳур қисқа масофага учувчи самолётлардан биридир. А320 га қараганда тўрт баробар кам ёқилғи сарфлайдиган тежамкор ва арзон самолёт йўловчиларга ҳамёнбоп нархларда ишончлилик ва қулайликни таклиф қилиш имконини беради», — деди «Uzbekistan Airports» бошқаруви раиси Раъно Жўраева.
Париждаги учрашув доирасида Silk Avia ва ATR глобал техник хизмат кўрсатиш шартномасини (GMA) ҳам имзолади. Беш йиллик, соатбай тўлов турини кўзда тутувчи шартнома техник хизмат кўрсатиш харажатларини сезиларли даражада камайтиради ва иш унумдорлигини оширади. Шартнома техник хизмат кўрсатиш ва капитал таъмирлаш, агрегатларни алмаштириш, эҳтиёт қисмлар захираси ва техник хизмат кўрсатишни ўз ичига олади.
«Ўзбекистондек жадал ривожланаётган мамлакатда Silk Avia ички туризмни ва иқтисодиётни ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, минтақавий рейсларнинг 10 фоизга ошиши маҳаллий ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизга ўсишига олиб келиши мумкин ва ATR ишончли ва арзон минтақавий самолётлар билан таъминлаш орқали ушбу жараёнга ўз ҳиссасини қўшмоқда. Биз Silk Avia компаниясини Марказий Осиёда ATR учун янги бозорни очган янги ҳамкоримиз сифатида қутлаймиз», — деди ATR бош директори Натали Тарно Лауд.
Шартнома доирасида Silk Avia янги авлод PW127ХТ двигателлари билан жиҳозланган самолётларни харид қилмоқда, бу эса мавжуд двигателларга нисбатан техник хизмат кўрсатиш харажатларини 20 фоизга, ёқилғи сарфини эса 3 фоизга қисқартиришни таъминлайди. Silk Avia самолётлари Марказий Осиёда учадиган биринчи янги ATRлар бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг