“Silk Avia” авиакомпаниясининг иккинчи самолёти Тошкент шаҳрига ўз парвозини амалга оширди
Жорий йил 25 март куни Тошкент вақти билан соат 04:04да “Silk Avia” минтақавий миллий авиакомпаниясининг иккинчи самолёти Бангкокдан Тошкент шаҳрига ўз парвозини бошлади.
Ҳаво кемаси техник кўрикдан ўтди ва тўлиқ бўялди, шунингдек синов парвозларини амалга ошириб экспорт сертификатига эга бўлди.
Бангкокдан Тошкентга АТР 72-600 парвозининг максимал баландлиги (7600 м) ва масофасини (1500 км) ҳисобга олган ҳолда, иккинчи борт ҳам биринчиси каби олтита бекатда тўхташни амалга оширади. Хусусан, Таиланд, Ҳиндистон, Уммон, Миср, Кипр ва Озарбайжонда. “Silk Avia” авиакомпаниясининг иккинчи самолёти 28 март куни Тошкентга қўниши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 21 март куни Тошкент аэропортида “Silk Avia” авиакомпаниясининг биринчи АТР 72-600 самолётини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Анъанага кўра, ҳаво кемаси тантанали равишда сув аркаси, экипаж аъзолари карнай ва сурнай садолари остида гуллар билан кутиб олинди. Пойтахт аэропорти перронида самолётни Uzbekistan Airports, “Silk Avia” компанияси вакиллари, журналистлар, блогерлар ва авиаспоттерлар кутиб олишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг