Швейцарияда содир бўлган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ – ТИВ
Аввалроқ, Янги йил арафасида Швейцариянинг машҳур чанғи курортларидан бири — Кранс-Монтанада жойлашган барда портлаш содир бўлгани тўғрисида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур портлаш юзасидан чуқур ҳамдардлик билдирди. Шунингдек, ушбу фожиа оқибатида жабрланганлар ҳамда вафот этганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлиги маълум қилинган.
«Швейцариянинг Кран-Монтана шаҳрида содир бўлган, ўнлаб инсонлар ҳаётига зомин бўлган фожиали ёнғин ҳақидаги хабарни катта қайғу билан қабул қилдик. Марҳумларнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз, жароҳатланганларга эса тез фурсатда соғайиб кетишларини тилаймиз». – дейилади ТИВ баёнотида.
Мазкур ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Германиядаги ва Швейцариядаги дипломатик ваколатхоналари маҳаллий ҳокимият органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг