Шоколад истеъмоли саратонга чалиниш хавфини камайтириш аниқланди

20:43 28 Февраль 2020 Lifestyle
880 0

Шоколад бутун дунёга машҳур ширинликдир. У қадимдан какао доналаридан тайёрланиб келинади. Уни ҳам тановвул қилиш мумкин, ҳам музқаймоқ, конфетлар ва бошқа маҳсулотлар учун хушбўйлаштиргич воситаси сифатида қўллаш мумкин.

Шоколад дастлаб Мексика ва Марказий Америкадан кириб келган.

Тарихчилар Майя қабиласи тропик ўрмонлардан ёввойи какао дарахтларини олиб, ўзларининг боғларига экишган деб ҳисоблашади. Улар ушбу мева уруғларини майдалаб, сув ва зираворлар билан аралаштиришган ҳамда қайноқ ичимлик тайёрлашган экан. 16 асрда испан тадқиқотчилари какаони Европага олиб келишган ва ундан қилинган ичимлик қисқа вақт ичида, айниқса, қироллар, қироличалар ва аслзодалар орасида машҳур бўлиб кетган.

Замонавий шоколад батонлари какао мойига шакар ва сут қўшиш йўли билан тайёрланади. Кейин ушбу паста турли шаклларда аралаштирилади.

Ҳамма шоколад калорияга бой эканлигини билади. Аммо унинг таркибида углеводлар, ёғлар, бошқа витамин ва минераллар ҳам бор. Шунинг учун мазкур маҳсулот спорт билан шуғулланиш ёки оғир меҳнат қилишда етарли қувват бера олади.

Олимлар шоколадни истеъмол қилиш қон босимини тушириш, юрак-қон томир ва саратон касалликлари хавфини камайтиришини аниқлашди. Бироқ шоколаднинг салбий томонлари ҳам бор. Бу ширинлик одамни ўзига боғлаб қўйиши ва семиришга олиб келиши, меъёридан ортиқ тановвул қилиш эса кариесга сабаб бўлиши барчага аёндир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?