Шифокорлар касалхонага ётқизилган футбол афсонаси Пеленинг аҳволи ҳақида маълумот беришди

Foto: Reuters
Бразилиялик афсонавий футболчи Пеленинг аҳволи барқарор. Бу ҳақда уч карра жаҳон чемпиони ётқизилган клиника матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Тиббий кўрикдан сўнг бемор оддий бўлимга ётқизилди, реанимация бўлимига олиш талаб қилинмади. Собиқ футболчи саломатлиги тўлиқ назорат остида, унинг клиник аҳволи барқарор», дейилади хабарда.
Аввалроқ, саратон касаллиги билан курашаётган Пеле юрак етишмовчилиги ва шиш сабабли касалхонага ётқизилгани хабар қилинганди.
Бразилиялик футболчи Халқаро футбол федерацияси (ФИФА)нинг футбол комиссияси томонидан «XX асрнинг энг яхши футболчиси», дея топилган. Пеле фаолияти давомида 1363 учрашувда рақиблар дарвозасига 1289 та гол урган.
1999 йилда Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Пелени асрнинг энг буюк спортчиси деб топган эди. Ваҳоланки, у ҳеч қачон Олимпиада ўйинларида қатнашмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг