Шавкат Умурзоқов Швейцариянинг «Boschung Group» компанияси мутасаддилари билан учрашди

16:13 04 Апрель 2023 Сиёсат
510 0

Жорий йилнинг 4 апрель куни Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов Швейцариянинг «Boschung Group» компанияси бош директори Габриел Бошунг билан учрашди. Учрашувда шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш. Рахманов, «Compass Group» компаниясининг вакиллари, «Boschung Group» компаниясининг Ўзбекистондаги дистрибютори Б. Ҳожиаҳмедов ва бошқалар иштирок этишди.

Самимий руҳда ўтган суҳбат аввалида Ш. Умурзоқов меҳмонларга ташрифи учун миннатдорлигини айтиб, пойтахтимиз уларда ижобий таассурот қолдиришига умид билдирди.

Габриел Бошунг ҳам ўз навбатида ташкил этилган учрашув учун миннатдорлик билдириб, «Boschung Group» корхонаси пойтахт йўл инфратузилмаси учун фойдали бўлган махсус коммунал соҳа техникаларини таклиф қилишини, ушбу техник воситалар нафақат катта йўлларда, балки пиёдалар ва велосипед йўлакларида фойдали бўлиши баробарида, тўлиқ электр ёқилғисида ишлаши мумкинлигини маълум қилди. Шу билан бирга, «Boschung Group» шунчаки ўз маҳсулотини сотишни эмас, балки узоқ муддатли стратегик ва технологик ҳамкорликни мақсад қилганини таъкидлади.

Ш. Умурзоқов таклиф учун миннатдорлик билдириб, бу масалада компания маҳаллий бозорни ўрганиб, географик ва иқлим жиҳатларни инобатга олиши муҳимлигини айтиб ўтди. Шунингдек, пойтахтимизда ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун барча қулай шарт-шароитлар мавжудлигини қайд этди.

Учрашув якунида тарафлар мулоқотни давом эттиришга, ҳамкорлик истиқболларини янада батафсил муҳокама қилишга келишиб олишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?