Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифидан фоторепортаж

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Душанбе шаҳрига келди. Пойтахт аэропортида олий мартабали меҳмонни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди. Аввалига Душанбедаги “Қасри Миллат” қароргоҳида Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлди.
Қароргоҳда Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон тор доирада учрашув ўтказдилар. Кейинроқ эса музокаралар икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом эттирилди.
Олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзоладилар. Давлат раҳбарлари ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон икки мамлакат маданият ва санъат арбобларининг бир гуруҳига фахрий унвонлар топширдилар.
Кейин эса Душанбе шаҳридаги “Кўҳи Борбад” санъат саройида Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокида “Дўстлик оқшоми” бўлиб ўтди. Икки давлат президентлари концертни биргаликда томоша қилдилар.
Тадбирларни ёритишда иштирок этган «Халқ сўзи» мухбири фоторепортаж тайёрлади.
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг