Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бошланмоқда
Фото: Президент Матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташрифи давом этмоқда. Бироздан сўнг Нукус шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бошланади. Бу ҳақда Шерзод Асадов хабар берди.
Маълум қилинишича, Қорақалпоғистонда юртимизнинг барча ҳудудларидан 300 га яқин тадбиркор ва инвесторлар тўпланган.
Шунингдек, мулоқотда хорижда бизнесини йўлга қўйган яна 40 дан зиёд ватандошларимиз иштирок этади. Ҳудудий студиялардан 3 мингга яқин бизнес вакиллари қатнашиши ҳам кўзда тутилган.
«Давлатимиз раҳбари тадбиркорликни ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратиш бўйича муҳим янги ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини нишонлашга оид қарорни имзолаганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг